Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов томонидан сектор маҳаллаларида яшаётган ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов томонидан сектор маҳаллаларида яшаётган ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
Бухоро

Вобкент туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов томонидан сектор маҳаллаларида яшаётган ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

27.06.2023 196
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Жорий йилнинг 11 апрель куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.
Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш, улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш тизимини яратиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.


Бунда ўз устида ишлайдиган, аъло баҳоларга ўқийдиган, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ўз иш жойига эга бўлган иқтидорли ва ижтимоий фаол бўлган ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол, келажакка ишонувчи ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.
Айни кунларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари вилоятда мавжуд учинчи тоифадаги эътиборга муҳтож ёшлар устида ишлаб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Хусусан, Вобкент туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибов 3-секторнинг “Поноб”, “Хайрхуш”, “Қатаған”, “Халач” ва “Диёр” маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилаётган “оғир” тоифадаги ёшлар хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
Мактаб ўқувчилари ва ўсмир ёшларга мактаб ўқув қуроллари ва бадиий китоблар шунингдек ҳомийлик йўли асосида моддий ёрдамлар топширилди. Айни вақтда 3-сектор маҳаллаларида мавжуд учинчи тоифадаги эътиборга муҳтож ёшлар устида ишлаб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни олиб боримоқда.
Ёшлар масаласида раҳбарлар олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш орқали ислоҳотлар самарадорлиги натижасини ҳар бир ёшнинг ҳаётида кўрсатиш мумкин бўлади. Бу билан ёшларнинг давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликларни ҳис қилишига ва фаол ҳаётга кириб боришига эришилади.

Шерзод Камалов 27.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 239
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 197

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?