Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маьнавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Конституцияси 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.


Шулар қаторида РШТЕИМ Бухоро филиали директори Тохир Мусоев хам ушбу шарафли эьтиборга сазовор бўлди.
Мусоев Тохир Яхёевич, юртимизда тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш, соҳани халқчил тизимга айлантириш борасидаги ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган номзодлар орасидан танланди.
Мукофотни Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов тантанали равишда топширди.