Қашқадарёда рейд тадбирларига иштирок этгани келган бухоролик ЙПХ ходимини машина уриб кетди.
Натижада Қарши тумани ҳудудида 1999 йилда туғилган ЙПХ инспектори М.М. автоҳалокатга учради.
Маълум бўлишича, воқеа бугун тахминан соат 11:00 лар атрофида содир бўлган. Унга оғир мия шикастланиши, бош мия ўзагини оғир даражада лат ейиши ва бошқа оғир жароҳатлар билан ташхис қўйилган.
Беморда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида тез орада жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
23 ёшли бухоролик ЙПХ инспекторини “Нексия-3” автомашинаси уриб юборгани қўшимча қилинди.