USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни “BUKHARA NEWS” телеграм канали орқали Бухоро шаҳрининг “Аэрапорт” йўлида қаровсиз итларнинг гурух-гурух бўлиб юриши тўғрисидаги хабари тарқалди. Ушбу хабарга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқароларимизнинг ҳайвонлардан жароҳатланишларини олдини олиш соҳасини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг Ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларини ташкил этилган. Мазкур бўлимлар ит овловчилар, махсус автомобил ва асбоб-анжомлар билан таъминланган. Ҳайвонларни тутиш бўлимлари фуқаролар мурожаатига асосан қаровсиз ҳайвонларни тутиб, 10 кун муддатгача махсус қафасларда кузатувга олади ҳамда фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланади.
Фуқароларимиздан дайди ва қаровсиз ҳайвонларни кўрганида шаҳар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида ташкил этилган қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

📞 Ободонлаштириш бошқармаларининг Ит тутиш бўлимлари телефон рақамлари

  1. Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 224-54-01
  2. Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 524-57-54
  3. Бухоро туман Ободонлаштириш бошқармаси 542-44-85
  4. Когон туман Ободонлаштириш бошқармаси 527-32-86
  5. Жондор туман Ободонлаштириш бошқармаси 582-34-90
  6. Ромитан туман Ободонлаштириш бошқармаси 552-17-08
  7. Вобкент туман Ободонлаштириш бошқармаси 332-18-14
  8. Шофиркон туман Ободонлаштириш бошқармаси 502-33-39
  9. Ғиждувон туман Ободонлаштириш бошқармаси 572-68-95
  10. Пешку туман Ободонлаштириш бошқармаси 353-13-59
  11. Қоровулбозор туман Ободонлаштириш бошқармаси 364-13-57
  12. Олот тумани Ободонлаштириш бошқармаси 342-10-80
  13. Қоракўл туман Ободонлаштириш бошқармаси 565-45-07

🗓Шунингдек, аҳолига шуни эслатиб ўтамизки. Юқоридаги қарорнинг 4-иловасига асосан “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари” белгиланган бўлиб, қоидага кўра итларни боғлиқ ҳолатда хавфсиз сақлаш, сайр қилдирганда махсус тумшуқбоғда олиб юриш, ҳар йили ветеринария кўригидан ўтказиш ва қутуриш касаллигига қарши эмлатиш ҳамда бошқа зарурий тадбирларни ўтказиш лозим.
Унутманг ит ва мушуклар тишлаши ва тирнаши орқали бедаво ҚУТУРИШ касаллиги юқиши мумкин. Ит сақлаш қоидаларига риоя қилинг!

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Матбуот хизмати.

Мавзуга оид