Президентнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Мукофотланганлар орасида бухороликлар ҳам бор:
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан Мустофоев Жуманазар Сафоевич – Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси;
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан Турсунова Хурмат Тошевна – Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори;
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Олимова Зевар Султоновна – Вобкент саноат ва транспорт техникумининг махсус фан ўқитувчиси,
«Дўстлик» ордени билан Рахматуллаева Элвира Раилевна – Бухоро шаҳридаги «Тhe Knowledge Academy» нодавлат таълим ташкилотининг бошланғич синф ўқитувчиси
«Шуҳрат» медали билан Субхонов Нурмурод Ҳайдарович – Ромитан туманидаги 41 ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Ҳайдаров Ўктам Хазратович – Қоракўл туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси