Олимлар ўтган йилнинг февраль ойида Ерга тушган Винчкомб метеоритини ўрганишнинг биринчи натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, метеорит ичида Ердаги каби сув мавжуд бўлган. Бу охир-оқибат ҳаётни келтириб чиқарган асосий кимёвий моддалар сайёрамизга миллиардлаб йиллар олдин коинотдан олиб келинган деган назарияга ишонч беради.
Баъзи олимларнинг фикрига кўра, ёш Ер шунчалик иссиқ эдики, у сувнинг кўп қисмини қуритиб ташлаши керак эди. Агар бугунги кунда Ернинг қарийб 70 фоизини океанлар қоплаганини инобатга олсак, бу сув кейинроқ пайдо бўлган бўлиши керак.