Жорий йилнинг январь–июль ойларида Миграция агентлиги томонидан хорижда оғир вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган.
Улар орасида:
1 306 нафар — оғир молиявий аҳволга тушиб қолган фуқаролар;
518 нафар — болали аёллар;
1 022 нафар — болалар;
42 нафар — махсус тиббий транспортда ётоқ ҳолатида олиб келишни талаб қилган шахслар.
Тиббий кузатувга муҳтож бўлган 15 нафар фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва шифокорлари назорати остида республикага олиб келинган.
Фуқароларни Ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий ва ташкилий харажатлар учун Миграция жамғармасидан 9 млрд 936 млн сўм маблағ йўналтирилган.
Миграция агентлиги хорижда меҳнат фаолияти давомида қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қонунчиликда белгиланган тартибда ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.

