Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Озиқ-овқат етиштирувчи деҳқонларнинг кредити учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилмоқда. Энди деҳқонлар 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олади. Булар келгуси йилда Сирдарё аҳолиси учун 45 минг иш ўрни яратишга замин бўлади. Шунингдек, 5 минг гектар экин майдонида суғориш тизимини яхшилашга бюджетдан 40 миллиард сўм ажратилади.
Вилоятда 1,7 миллиард долларлик 858 та инвестиция лойиҳалари ҳисобига 20 минг иш ўрни яратиш режалаштирилгани айтиб ўтилди.