Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро шаҳрида ер остидан ўтиш йўли қурилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро шаҳрида ер остидан ўтиш йўли қурилмоқда
БухороЖамият

Бухоро шаҳрида ер остидан ўтиш йўли қурилмоқда

03.02.2023 1.1k
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бугунги кунда Бухоро шаҳрида йўл қурилиши бўйича амалга оширилаётган энг катта лойиҳалардан бири М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 264-километри ёки “Карвон” буюм бозори олдидан ўтувчи ер ости ўтиш йўли ҳисобланади. Мазкур йўл қурилиши тажрибали мутахассис Мурод Бердиев раҳбарлигидаги “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Пиёдалар ер ости ўтиш йўлининг узунлиги 32 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборат.

Қурилишда 250 куб метр бетон, 20 тонна арматура, 1000 метр квадрат гранит ва бошқа қурилиш материаллари ишлатилиши кўзда тутилган.

Йўлнинг бир томонида бозор, бир томонида институт жойлашганлиги, қолаверса, ушбу манзил йўлнинг Бухоро шаҳрига киравериш ҳамда халқаро аҳамиятдаги қисми бўлганлиги боис автомашиналар ва пиёдалар қатнови жуда юқори эканлигини инобатга олинса, ер ости пиёдалар ўтиш йўлагининг қурилишига зарурат борлиги аёнлашади.
Бугун, 2 февраль куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Лойиҳанинг тирбандлик ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида тўхталиб, ерости йўли қурилишида аввало сифатга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.  Бу борада масъулларга топшириқ ва тавсиялар берди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 03.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи
Бухоро
Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin
Бухоро
Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз
Бухоро
Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқчи

19.11.2026 22
Бухоро

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin

12.11.2026 68

Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз

06.11.2026 58

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 388

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?