2022-2023-ўқув йили учун Бухоро давлат университетининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 3 519 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
✅ Шундан:
➖746 нафари — давлат гранти;
➖ 2 773 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
❗️ Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қуйидагича:
➖ Кундузги таълим шакли — 2 232 нафар;
➖ Сиртқи таълим шакли — 829 нафар;
➖ Кечки таълим шакли — 355 нафар;
➖ Масофавий таълим шакли — 103 нафар.
⚡️ Имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари маълум бўлди
✅ Абитуриентларнинг:
➖ 3 275 нафар — умумий қабул параметрлари доирасида;
➖ 244 нафар — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.
✅ Имтиёзга эга абитуриентларнинг:
➖ 66 нафари ногиронлиги бўлган шахслар;
➖ 2 нафари “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;
➖ 78 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;
➖ 31 нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
➖ 14 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;
➖ 41 нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➖ 5 нафари 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
➖ 7 нафари олис чўл туманлари аҳолисидир.