Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.
Мажлисда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига кирган фуқаролар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин бўляпти. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар реестри “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали махсус ваколатли давлат органи томонидан электрон шаклда юритилиши белгиланмоқда.
Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган шахслар фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ёки жавобгар, маъмурий ишлар бўйича аризачи, маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ишлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, маҳкум бўлган ҳолларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.