Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, Ромитан туман бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида 01.06.2022 йилда ўтказилган тадбирда вилоят кўп тармоқли шифохонаси кичик тиббий ҳамшираси 1981 йилда туғилган Г.Ж. фуқаро Г.А.ни алдаб, Бухоро шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига ишга жойлаштириш эвазига 1700 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, шу куни соат 18:00 лар атрофида вилоят кўп тармоқли марказий шифохонаси биносининг қарама-қарши томонида жойлашган автобекат олдида кимёвий ишлов берилган 1700 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан Г.Ж.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.