Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Бухоро

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди

06.07.2026 305
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлимининг собиқ давлат ижрочисига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Тергов ва суд материалларига кўра, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролардан ундирилган маблағларни давлат депозит ҳисоб рақамига ўтказмасдан, ўзлаштириб келган. У маблағлар қабул қилингани ҳақида расмий далолатномалар тузган, аммо пулларни давлат ҳисоб рақамига киритмаган.

Ишда жами 76 та эпизод қайд этилган. Улар орасида 18,4 миллион сўмлик солиқ қарзи, 17 миллион ва 14 миллион сўмлик алимент тўловлари, шунингдек банк кредитлари ва бошқа тўловлар бўйича 11 миллион, 9,5 миллион, 9 миллион ҳамда бошқа турли миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.

Жабрланувчилар орасида фуқаролар, фермер хўжаликлари, банклар, солиқ органлари ва коммунал ташкилотлар бор.

Суд ҳукми билан собиқ давлат ижрочиси айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у муайян муддат давлат органларида моддий жавобгарлик ва мансаб ваколати билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Шерзод Камалов 06.07.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?
Бухоро
18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?

18.08.2026 97
Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 30
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 45
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 478

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?