Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Яна меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси: Қашқадарёда 52 ёшли эркак 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилгани айтилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Яна меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси: Қашқадарёда 52 ёшли эркак 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилгани айтилмоқда
Бухоро

Яна меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси: Қашқадарёда 52 ёшли эркак 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилгани айтилмоқда

05.04.2023 611
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Оилавий меҳрибонлик уйи “отаси” 16 ёшга тўлмаган қизга тегажоғлик қилиш ва номусга тегиш жиноятлари билан айбланмоқда. Олий суд ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда меҳрибонлик уйлари билан боғлиқ ҳолат фақат Хоразмда эмас, балки Қашқадарёда ҳам содир бўлганлигига оид хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тармоқ фойдаланувчиларининг изоҳ қолдиришича, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари бўлган 8 та бола асраб олинган. Улардан бири 13 яшар қиз эса ўз отаси томонидан жинсий зўравонликка учраган.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Унга кўра, ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 7 апрель куни бошланади.

“Жиноят-процессуал кодекснинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади. Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади”,– дейилади хабарда.

Шерзод Камалов 05.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Бухоро
Гаровдаги уйга ҳам рўйхатдан ўтишга рухсат берилиши мумкин
Бухоро
Қурилиш ишларининг қарийб 20 фоизи норасмий
Бухоро
Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

11.08.2026 6
Бухоро

Гаровдаги уйга ҳам рўйхатдан ўтишга рухсат берилиши мумкин

11.08.2026 5
Бухоро

Қурилиш ишларининг қарийб 20 фоизи норасмий

11.08.2026 7

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

08.08.2026 16

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?