Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда “Наврўз – умумхалқ байрами кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда “Наврўз – умумхалқ байрами кенг нишонланди
Бухоро

Вобкентда “Наврўз – умумхалқ байрами кенг нишонланди

17.03.2023 323
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкентда эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янграб, эл-улус байрам шодиёналарига чорланди.
Туманнинг ўнга яқин маскани – “Ёшлик” ўйингоҳи, маданият ва истироҳат боғлари, аҳоли билан гавжум бўлиб, ўзгача тароват касб этди. 
Ушбу масканлардаги халқ сайилларида корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан азалий урф-одатларимизга мувофиқ дастурхон безатилди. Баҳорий таомлар, ширмой кулчалару патирлар, дошқозонларда тайёрланган сумалак дастурхонларга тортилди. Баҳорий гўзалликка мос қизлар ўзбекона одатларга биноан келин саломлар қилдилар.

Сайилларда турли халқ ва спорт ўйинлари, лапару айтишувлар, айниқса, ўлмас қадриятларимизни намойиш этишга кенг ўрин берилди. Кексалар тўкин дастурхон атрофида ўтириб, юртимиз тинчлиги, фарзандларимиз омонлиги, деҳқончилигимиз баракаси учун дуога қўл очдилар.

Асосий байрам тадбирини нишонлаш учун туман жамоатчилиги вакиллари, меҳмонлар “Ёшлик” ўйингоҳига йиғилдилар. Туман ҳокими Ф.Умаров қадимий ва гўзал байрам – Наврўзи олам билан барчани яна бир бор чин дилдан табриклаб, Наврўзи олам ҳар бир хонадонга, жонажон Ўзбекистонимизга, аввало, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-омонлик, бахт-у саодат ҳамда файз-у барака олиб келишини, илоҳим, жамики улуғвор мақсадларимиз, яхши ният ва улкан режаларимиз рўёбга чиқиши, Ватанимиз янада обод, халқимиз ҳаёти ҳамиша фаровон бўлишини айтиб барча вобкентликларни Наврўз байрами билан табриклади!

Байрам тадбири давомида миллий кураш мусобақалари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо соағалар топширилди.

Шерзод Камалов 17.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро
Ғазода уруш тугамоқда
Жаҳон
Қаламсиз (ручкасиз) тез ёрдам!Ҳаётий воқеа асосида
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 44
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 50

Қаламсиз (ручкасиз) тез ёрдам!Ҳаётий воқеа асосида

24.09.2025 266
Бухоро

Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

22.09.2025 482

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?