Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров вилоят прокурори Дилшод Файзиев ҳамроҳлигида Бухоро шаҳрида жойлашган “Бухоро спорт мажмуаси” ҳамда “Умид” спорт-соғломлаштириш маркази ўйингоҳида ОТМга кириш синовлари ўтказиш учун олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди. Масъулларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига амал қилган ҳолда шаффоф ўтказиш борасида барча ташкилий чораларни кўриш юзасидан топшириқлар берилди. Жумладан, дизенфекцион ва кириш-чиқиш йўлаклари, кузатув мосламаларини белгиланган меъёрларга мувофиқ тарзда тайёрлаш ва ўрнатиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Маълумот учун бу йил Бухорода ОТМ кириш синовлари “Бухоро” ўйингоҳи, “Умид” спорт-соғломлаштириш маркази стадиони, “Дилкушо” теннис мажмуаси кортларида ўтказилади.
Бу йилги тест имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб ўтказилиши назарда тутилмоқда. Тест синовлари икки сменада олиб борилади. Биринчи сменада 3 минг 300 киши имтиҳон топширади. Умуман, вилоятда кириш имтиҳонларини ўн кунда якунлаш режалаштирилмоқда.