Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вилоят ҳокими “Bukhara City”даги қурилиш-бунёдкорлик ишларини ўрганди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вилоят ҳокими “Bukhara City”даги қурилиш-бунёдкорлик ишларини ўрганди
Бухоро

Вилоят ҳокими “Bukhara City”даги қурилиш-бунёдкорлик ишларини ўрганди

24.10.2022 262
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг масъул мутасаддилар, Бухоро шаҳар ҳокими, “Bukhara City” дирекцияси, шунингдек, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари ҳамроҳлигида бугун навбатдаги ўрганишлари ҳам ҳудудда бораётган қурилиш–бунёдкорлик ишларини тезлаштириш, бино–иншоотлар тикланишида сунъий тўсқинликни келтириб чиқараётган жиҳатлар ва объектларни бартараф этиш, таъминот ва бошқа масалада қурувчи-бинокорлар дуч келаётган муаммолар ечимига бағишланди. 

“Bukhara City” концепциясига мувофиқ, умумий лойиҳа қиймати 550 миллион АҚШ долларини ташкил этаётган ҳудудда 24,9 гектарда 38 та лотдан иборат турар жой (биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари) биноси, 6,6 гектардан иборат 12 та лотда замонавий меҳмонхоналар, 3 гектар майдонда банк ва офис бинолари, 1,7 гектардан иборат 5 та лотда халқ таълими муассасалари, 5,3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар (музей, илмий марказ, кутубхона, ёшлар маркази) ўрин олмоқда.

Ҳозирда 83 гектар майдонни эгаллаган ва юздан ортиқ тадбиркор сармоядорга тегишли мулк иншоотларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳамияти шундаки, Бухоро шаҳар марказида илк бор 1,1 гектар майдонда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк қурилиши ҳам бошланган. Шунингдек, 26 лотда 1 минг 810 та хонадонга мўлжалланган турар жой (ер майдони 14,1 гектар) биноси, 5,3 гектар ерда 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилаётган муҳташам савдо комплекси, ҳар бири 150 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхоналар, 80 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва кафе бинолари учун ер майдонлари ажратилган. Ҳозирда АҚШ, турк, рус, корейс инвесторлари билан бир қаторда йигирмага яқин маҳаллий тадбиркорлик субъекти — инвесторлари ҳудудда ўз лойиҳасини амалга оширмоқда.  

Шунингдек, “Bukhara City” дирекцияси маълумотларига биноан, кўчирилган ҳудудларда бўшаган ер майдонларининг 45 та лот (ер майдони 56,2 гектари) жами мавжуд 73 та лотнинг 67,7 фоизи реализация қилинган ва “Каrvon Shopping” билан бирга инвесторларнинг таклифлари маъқулланиб, қурилишга киришилган.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 24.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Бухоро
Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Бухоро
Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади
Бухоро
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Рамазон ҳайити намози муносабати билан 20 март куни соат 00.00 дан 08:00 гача қуйидаги масжидлар ва уларга туташ кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

19.03.2026 34

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

18.03.2026 9

Бухоро вилоятидаги бир қатор йўллар Наврўз байрами муносабати билан вақтинча ёпилади

17.03.2026 278
Бухоро

Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, 1 соат тик оёқда турғизиб қўйди

14.03.2026 258

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?