🌱 Беморларни қувватга киргизиш учун меъда – ичак йўли касалликларида, плеврит, сурункали бронхит, бронхиал астма, ўпка сили, сурункали нефрит, пиелонефрит, камқонлик, подагра ва ҳар хил невроз касалликларига қарши қадимги ҳакимлар узум ейиш ва ток барги дамламасидан ичиб туришни тавсия этишган.
🌱 Ибн Сино буйрак, қовуқ яллиғланишида, ичак оғриғида, узум мевасини, кўз, қулоқ касалликларида ток баргларини; ичбуруғда барглари сувини, тери касалликларида поясининг кулини ишлатган.
🌱 Кузда ток кесилганда оқиб чиқадиган суви, яъни токнинг “кўз ёши” буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди. Сўгалларни йўқотишга, қонталашлар пайдо бўлганида ёрдам беради. Узум мевалари ва баргларининг сувидан қон туфлашда, бавосил, тери раки, гепатитларда фойдаланилади.
🌱 Коваток палов (ток оши) эса баҳорнинг 2-ярмидан бошлаб тайёрлана бошланади. Бу таом айни баҳор фаслида хуруж қиладиган авитаминозга қарши курашувчи энг шифобахш таомдир.
🌱Эслатма: 1. Узум баргларини теришда энг аввало, унинг янгилигига эътибор қилинг. Янги ўсиб чиққан сурхак новдаларининг учинчи ва тўртинчи юпқа барглари айни коваток ошига мўлжалланган сервитамин барглардир. Бундай барглар сирти ялтироқ, таъми тотимли ва ўртача катталикда бўлишади.
🌱Бу баргларни таомга ишлатишдан олдин совуқ сувда яхшилаб чайиб юборгач, уларни қайноқ сувга ботириб олинг. Бунда барглар юмшаб қийма ўралиши осонлашади.
🌱2. Агар сиз йил бўйи ток баргидан ош тайёрлашни истасангиз, бунинг учун май ва июнь ойларида ток баргларининг кераклиларини териб, 10 тадан қилиб тахлаб чиқинг ва 3,2,1 л шиша банкаларни яхшилаб стериллаб, сўнгра баргларни териб чиқинг. Барча баргларни тахлаб чиққач, устидан қайноқ сув қуйиб банкаларни тунука қопқоқларда бекитинг. Бу усулда тайёрланган барглардан қачон хохласангиз, шу пайт ток оши тайёрлаб истеъмол қилишингиз мумкин.