Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди.
Режаларга кўра:
— олис ҳудудларда янги клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ресурслари ажратилади
— ҳар бир лойиҳа учун 10 йилгача 10 млн долларгача кредит берилди
— кредит ставкасининг 50 фоизини давлат қоплаб беради
— хорижий мутахассислар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади
— тиббий ускуна ва эҳтиёт қисмлар учун божхона имтиёзлари жорий этилади
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тизими ҳам янгиланмоқда. Барча ваколатлар Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказига ўтказилади.
2026 йил 1 июлдан: — лицензиялаш талаблари кучайтирилади
— 14 та лицензия мезони қайта кўриб чиқилади
— қоидабузарлик аниқланган фақат муайян йўналиш чекланади (бутун клиника эмас)
Шунингдек: — хусусий клиникаларга бюджет маблағлари ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилади
— аккредитациядан ўтган хусусий муассасалар трансплантация фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади
2028 йилдан бошлаб аккредитациядан ўтмаган муассасалар учун давлат тиббий хизматлар хариди тўхтатилиши таклиф этилмоқда.
2030 йилгача барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич лицензиядан ўтказилади: — 2027 йил 1 апрелгача — 55 та республика клиникаси
— 2028 йилгача — 413 та ҳудудий муассаса
— 2030 йилгача — 3000 дан ортиқ туман ва шаҳар тиббиёт ташкилотлари.

