Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги 466-сон қарори билан лицензиялаш, рухсатнома ва хабарнома бериш жараёнларидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди.
Қоидабузарлик ҳақидаги хабар ваколатли органнинг махсус электрон тизими ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали юборилади ва 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Агар маълумот тасдиқланиб, айбдор шахсга жарима қўлланса, хабар берувчига жарима суммасининг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.
Қарор 2026 йил 8 декабрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукуматнинг 223-сон қарори билан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари бузилиши юзасидан хабар берган шахслар ҳам рағбатлантирилиши айтилган эди.

