Ўзбекистон Республикаси ПФ-177 сонли фармонига мувофиқ:
✅ 1 242 та давлат кўчмас мулк объектлари очиқ савдоларга чиқарилади.
✅ 84 та актив бошланғич нархи 1 миллион сўм билан қайта ауксионга чиқарилади.
✅ Давлат активни харид қилишда аванс тўлови 15 фоиз этиб белгиланади. (аввал 35 фоиз эди)
✅ Бўлиб тўлаш шарти билан олинган активларга фоиз ҳисобланмайди. (аввал ўртача 14 фоиз устама қўлланилган).
✅ Давлат актив қийматининг 35 фоизини уч ойда тўланса 5 йилгача, 50 фоизини олти ой ичида тўлаш шарти билан эса 7 йилгача бўлиб тўлашга рухсат этилади.
✅ Давлат актив қийматини 6 ой ичида тўлиқ тўлаган 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. (аввал бир ой ичида тўлиқ тўланганда 14 фоиз чегирма берилган)
✅ Давлат актив 3 ой давомида сотилмаса, нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.
✅ Савдо ўтказиш тўгрисидаги эълон қилиш муддати 30 кундан 15 кунга, такрорий савдо 10 кундан 5 кунга қисқарди.

