Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Telegram қандай ҳолатларда фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилади?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Telegram қандай ҳолатларда фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилади?
Бухоро

Telegram қандай ҳолатларда фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилади?

25.09.2024 181
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бир неча кун аввал Telegram асосчиси Павел Дуров қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини қонуний талаб билан чиққан тегишли органларга ошкор қилишини эълон қилди. Мессенжернинг махфийлик сиёсатида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилиб, бу қандай амалга ошишига қуйида ойдинлик киритилади.

Биринчидан, терроризм. Илгари мессенжер фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини, агар у терроризм иши бўйича тасдиқланган гумондор бўлсагина ошкор қилишга рози бўлган. Эндиликда эса жиноий ишда, ноқонуний фаолиятда гумон қилинаётган ва шу билан бирга Telegram фойдаланувчиси шартномасини бузган фойдаланувчиларга оид маълумотларни “ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий сўрови” асосида ошкор қилади.

Иккинчидан, ноқонуний порнографик контентни жойлаштириш, спам юбориш, фойдаланувчиларни алдаш ва зўравонликка ундашдан ташқари, Telegram энди “аксарият мамлакатларда ноқонуний деб топилган фаолият билан шуғулланишни” ҳам назорат қилади. Ушбу бандда болаларга нисбатан зўравонлик, гиёҳванд моддалар, қуроллар, сохта ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

Учинчидан, юқорида келтирилган“ноқонуний товарлар ва хизматлар”нинг янги рўйхати тўлиқ эмас. Бу шуни англатадики, Telegram мазкур рўйхат билан чекланмайди ва бошқа турдаги қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар учун ҳам маълумотларни тегишли органларга ошкор қилиши мумкин.

Шунингдек, Telegram’нинг махфийлик сиёсатидан “мессенжер ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини расмийларга ошкор қилмаслиги” ҳақидаги банд олиб ташланди.

Бундан ташқари, Telegram қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзиллари махсус хизматларга тақдим этса, бу ҳақидаги ҳисоботларни ҳар чоракда очиқлаши маълум қилинган.

Шерзод Камалов 25.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 11
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 83

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 45

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 486

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?