Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бухоро давлат университети фаолияти билан яқиндан танишди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бухоро давлат университети фаолияти билан яқиндан танишди
Бухоро

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бухоро давлат университети фаолияти билан яқиндан танишди

14.03.2022 201
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро давлат университети фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Бухоро давлат университети Кузатув Кенгаши аъзоси – Владимир Норов университетга ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонни БухДУ ректори Обиджон Хамидов ва университет раҳбарияти кутиб олиб, талабалар таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништиришни бошлади. Владимир Норов янгидан ташкил этилган университет Ахборот ресурс марказида бўлиб, адабиётлар билан танишиб, электрон китоблар базасини кўздан кечирди. Шунингдек, Рақамли иқтисодиёт ва инсон ресурсларини ривожлантириш IT марказида бўлиб, университетда фаолият юритаётган UNIWORK рақамли платформаси билан танишди. Марказ ходимларига жаҳон сунъий интеллект технологияларини ўзлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни берди.

Ташриф давомида Ташқи ишлар вазири ўринбосарига БухДУ бизнес акселлератор биносида фаолият юритаётган RobotsAndME робототехника марказининг фаолияти бўйича тақдимот қилинди. Вазир ўринбосари бош бино 2-қаватда янгидан ташкил этилган Ахборот технологиялари факультети ўқув хоналарини кўздан кечирди, у ерда талабаларга IT кўникмаларини сингдириш борасида давом этаётган амалий лойиҳалар жараёни билан танишди.

Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар, университетнинг таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини самарали амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш, таълим жараёнини такомиллаштириш ва стратегик ривожлантиришни таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, олий таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини амалиётига самарали жорий этиш, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш, таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар юзасидан таклифлар тингланди.

Рустам Раҳимбоев,
БухДУ Жисмоний маданият факультети талабаси

Шерзод Камалов 14.03.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin
Бухоро
Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз
Бухоро
Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin

12.11.2026 40

Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз

06.11.2026 53

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 383

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 39

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?