Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Тадбиркорлик фаолиятига шахсий диний қарашлар асосида тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Тадбиркорлик фаолиятига шахсий диний қарашлар асосида тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади
Бухоро

Тадбиркорлик фаолиятига шахсий диний қарашлар асосида тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

19.02.2023 267
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 Й.т. фуқаро “Ш.А.” Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Буюк Ипак йўли” метро бекати атрофида жойлашган савдо дўконларидан бирининг реклама баннерларини танқид қилиб, унинг муносабатидан кейин мутасадди раҳбарлар реклама маҳсулотларини олиб ташлаганлиги хусусида кескин фикрларни билдирган видеомурожаатлари тарқалди.

Ҳолатни ўрганиш мақсадида 2023 йилнинг 16 февраль куни “Ш.А.” Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ таклиф этилди. Ўтказилган суҳбат давомида фуқаро юқорида келтирилган дўкондаги реклама баннерларига нисбатан муносабатини ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда билдирганлигини маълум қилди.

Шунингдек, “Ш.А.” турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келаётганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига асосан ўтказилган профилактик суҳбат давомида мазкур фуқарога қонунчилик ҳужжатлари талаблари тушунтириб ўтилди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланган. Жумладан, тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Мазкур қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли.

Шундай экан, турмушда ва жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг шахсий диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда аралашиши мумкин эмас. Ушбу тартибга қарши ҳар қандай инсонларнинг ҳаракати қонун асосида қатъий таъқиб қилинади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.

Шу муносабат билан, суд идоралари томонидан фуқаро “Ш.А.”га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддасига (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ҳурматли фуқаролар!

Турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятимизда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз гап-сўз ва саъй-ҳаракатлар аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда, миллий қонунчилигимизга итоаткор бўлишга чақирамиз. 

Шерзод Камалов 19.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор
Бухоро
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди
Бухоро
Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди
Бухоро
Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

25.09.2023 50
Бухоро

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди

25.09.2023 50
Бухоро

Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди

23.09.2023 130
Бухоро

Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

22.09.2023 408

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?