Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Солиқ қарзи учун “Lacetti” автомашинаси сотилиши мумкин
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Солиқ қарзи учун “Lacetti” автомашинаси сотилиши мумкин
Бухоро

Солиқ қарзи учун “Lacetti” автомашинаси сотилиши мумкин

02.05.2023 607
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва Президент фармонлари соҳада таркибий ўзгаришлар, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш учун кенг йўл очиб берилди.
Тадбиркорларга солиқлар бўйича бир қатор имтиёзлар берилди. Бироқ, солиқларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
           Жумладан, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг 19.12.2022 йилдаги қарорига асосан солиқ тўловчи “SEEYAR” МЧЖ 15.11.2022 йил ҳолатида 352 млн. 439 минг сўм солиқ қарзини тўламаганлиги учун Солиқ кодексининг 115-119-моддаларига кўра қарздорга талабнома юборилган.
 Лекин, 10 календарь куни ичида қарздорлик бартараф этилмаган ва қарздорлик бўйича ҳеч қандай эътироз ҳам келиб тушмаган.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Шофиркон туман бўлими иш юритувига юборилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган ҳамда қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилиб, унинг номида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирув ҳаракатлари киришилган.
 Бюронинг қидирув ходимлари томонидан жорий йилнинг 28 апрель куни олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор МЧЖга тегишли “Lacetti” автомашинаси Бухоро шаҳри ҳудудида аниқланган.
 Мазкур автомашина тегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган ҳамда қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 02.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?