Бу ҳақида прокуратура Департаменти хабар қилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.