Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан туманларда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммоларига бағишланган Бухоро намунаси амалий машғулотлари ва маҳорат дарслари олиб борилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан туманларда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммоларига бағишланган Бухоро намунаси амалий машғулотлари ва маҳорат дарслари олиб борилмоқда
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан туманларда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммоларига бағишланган Бухоро намунаси амалий машғулотлари ва маҳорат дарслари олиб борилмоқда

14.09.2024 272
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


🌀 Қайд этилганидек, мамлакатимизда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шу сабабли юртимизда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. 
📊 Хусусан, шу йил бошидан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 14 турдаги ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиалида кўплаб янги жарроҳлик ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
🔴 Маърузада РШТЁИМ Бухоро филиали бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Хайдаров Ф.Н. таъкидлашича, дунёда қайд этилаётган ўлим ҳолатларининг катта қисми юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари билан боғлиқ. Кейинги ўринни турли жароҳатларга тегишли омиллар эгаллайди. 
🔬 Ана шу икки гуруҳга мансуб хасталиклар “олтин соат” оралиғида, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан самарали фойдаланишни тақозо этади. 
📌 Бироқ 2020 йилгача бундай беморларга фақат Республика ихтисослашган марказларидагина тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эди. 
📋 Шундан келиб чиққан ҳолда, Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 


🏥 Ўтган даврда ушбу ҳужжат ижроси доирасида 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари маркази ташкил этилиб, улар 34 турдаги юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланди. 
📉 Маъруза давомида тегишли тор соҳа мутахассислари билан таъминланган ва 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатувчи бундай муассасалар фаолияти натижасида кейинги йилларда беморлар орасида ўлим даражаси сезиларли даражада камайганлиги таъкидлаб ўтилди.
‼️ Яқин келажакда бу каби марказлар сони яна кўпайиши кутилмоқда. 
🔴 Шу билан бирга Маърузада РШТЁИМ Бухоро филиали Ангиография бўлими мудири А.Рахимов сўзга чиқиб, Ўткир юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари, уларга ўз ўрнида “олтин соат” оралиғида, зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан самарали фойдаланиш, Хусусан филиалда фаолият кўрсатаётган Ангиография бўлими ва унинг миокард инфарктида – юрак тож томирлари ангиографияси, бош мия инсультларида – церебрал ангиографиялар, бачадон миомаларида – бачадон артериялари эмболизацияси, тўлиқ АВ-блокадаларда- электрокардиостимуляторлар имплантацияси каби имкониятлари тўғрисида маълумот берди.

Шерзод Камалов 14.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 13
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 67
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 32
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 26

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?