Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда Янги йил байрами арафасида жажжи болажонлар учун навбатдаги замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда Янги йил байрами арафасида жажжи болажонлар учун навбатдаги замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Бухоро

Ромитанда Янги йил байрами арафасида жажжи болажонлар учун навбатдаги замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

25.12.2024 103
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туманида мактабгача таълим ташкилоти тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига янада кенг жалб этиш, мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараёнда баркамол авлодни тарбиялаш учун, энг аввало, қулай шароитлар яратилмоқда.

Туманда жами 196 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Улардан 34 таси давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 13 та Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган, 149 таси Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

Бугун, 25 декабрь куни туманнинг Чандир маҳалла фуқаролар йиғинидаги янги ташкил этилган 120 ўринга мўлжалланган 30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, маҳалла еттилиги, нуроний ота-онахонлар, маҳалла фаоллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Очилиш маросимида мактабгача таълим ташкилоти тармоғини ҳозирги замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани туман ҳокими Умеджон Барноев томонидан таъкидланди.

Тадбир давомида нуронийлар ушбу ишларга бош қош бўлган мутасаддиларга раҳматлар айтиб, ўз миннатдорликларини билдиришди. Шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, уларни ватанимизнинг муносиб фуқаролари, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тизимини ривожлантиришда самарали иш олиб боришига ишонч билдирилди.

Тадбирда туман раҳбари иштирокида қурилиш ишлари жараёнида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга эҳтиром рамзи сифатида ўзбекона тўн кийдириб, эсдалик совғаларини топширилди.

Шундан сўнг  30-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида рамзий лента кесилиб, йиғилганлар болажонлар учун севимли масканга айланиши кутилаётган иншоотларда яратилган қулайликлар, ўйин майдончалари, машғулот ва дарс хоналари, ётоқхона, ошхона ва бошқа тармоқлар билан яқиндан танишишди. Тадбир иштирокчилари томонидан улашилган байрам совғалар болажонларга чинакам байрам кайфиятини туҳфа этди.

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиши ҳудуд аҳолисининг қолаверса, ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлганлигини алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги 404-сонли қарори асосида “Достон Мелиоратив қурилиш” МЧЖ раҳбари Достон Розиқов томонидан қурилиш ишлари амалга оширилган муассасанинг лойиҳа қиймати 1 миллиард 391 миллион сўмни ташкил этди. Фойдаланишга топширилаётган мактабгача таълим ташкилотида барча қулайликлар яратилган, гуруҳ хоналари талаб даражасида жиҳозланган, болажонлар учун алоҳида овқатланиш хоналари, замон талабларга мос равишда жиҳозланган мусиқа хонаси, ёзги соғломлаштириш даврини янада мароқли ўтказиш имкониятини берувчи барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга болажонларни спортга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, болалар айвончалари ҳам бунёд этилган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони 12271 нафар бўлиб, 5599 нафари (46%) давлат мактабгача таълим ташкилотларига, 1352 нафари (11%) ДХШ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига, 4356 нафари (35,4%) ОНМТТларга қамралган бўлиб, жами 11177 нафар (91 %) мактабгача ёшдаги болалар қамровини ташкил этади.

Шерзод Камалов 25.12.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 539
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 68
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?