Жорий йилда, Ромитан туманида 30 тага яқин объектларда йирик ҳажмдаги қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Улардан бири, “Боғитуркон” маҳалла фуқаролар йиғини “Ҳазорбоғ” қишлоғида жойлашган 28-Давлат мактабгача таълим ташкилотида ошхона, омборхона, ҳамшира хонаси ва ички ҳожатхона қуриш учун туман бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан 190 миллион сўм ажратилган эди.
Бугун, 28 ноябрь куни Ромитан тумани мактабгача таълим ташкилоти Шерали Тойиров “Ҳазорбоғ” қишлоғида жойлашган 28-Давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Туман МТБ мудири Шерали Тойиров қурилиш ишларини пухталик билан олиб бориш, жажжи фарзандларимиз учун барча қулайликларни яратиш, уларни соғлом ва ҳар томонлама етук инсон сифатида вояга етказиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни муҳайё қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Мактабгача таълим муассасасида меҳнат қилаётган тарбиячилар билан учрашиб, эндиликда бундай имкониятларга эга болалар масканида улар ҳам бор билим-заковатини ёшларга ўргатиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.