Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди
Бухоро

Ромитанда Қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди

17.03.2023 104
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Куни кеча “Ромитан сайилгоҳи” савдо ва кўнгил очар кўча (Broadwаy) мажмуаси олдида Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш лойиҳалари, “Қуёш панеллари” ва “Қуёш сув иситиш қурилмалари”ни ижтимоий соҳа, ташкилот ва корхона объектлари, тадбиркорлик субъектлари, янгидан барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойлар ва аҳоли хонадонларига ўрнатишни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий идора вакиллари, тадбиркорлар, тижорат банк раҳбарлари, маҳаллалардан таклиф этилган хонадон эгалари ва соҳа мутахассислари ҳамда қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Кўргазмали семинарнинг очилиш маросимида Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, қатнашчиларга кўргазма ўтказилиши мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Бундан ташқари ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар, улар томонидан ўтказиладиган тақдимот йиғилганларга тегишли тушунча ва кўникма берди.

Юқори савияда ташкил этилган кўргазмада 20 дан ортиқ корхона ва тадбиркорлар аксарият маҳсулотлари бугунги кун талабидан келиб чиқиб, маҳаллийлаштирилган 70 га яқин маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Шерзод Камалов 17.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди
Бухоро Жамият
1 майдан ўзгарадиган жарималар миқдори билан танишинг
Бухоро
Электр тармоқлари корхонасига етказилган зарар ундирилди
Бухоро
Ўғирлик пул татимади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди

28.03.2023 25
Бухоро

1 майдан ўзгарадиган жарималар миқдори билан танишинг

28.03.2023 434
Бухоро

Электр тармоқлари корхонасига етказилган зарар ундирилди

28.03.2023 157
Бухоро

Ўғирлик пул татимади

28.03.2023 23

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?