Бухоро шаҳридаги “Zarafshon hall” тантаналар мажмуасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, матбуот хизматлари, блогерлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Ботир Зарипов очиб берди ва барчани касб байрами билан самимий табриклади.

Президентимизнинг соҳага алоҳида эътиборлари натижасида юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётганига, Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятимизда нуфузи кучайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугунги кунга келиб 2 та телевидение, 2 та радио, 30 га яқин газета ва журнал, 9 та интернет нашри, 82 та матбаа корхонаси ҳамда 18 та нашриётни ўзида жамлаган Бухоро матбуоти, журналистиканинг бой тажрибалари ҳамда замонавий тенденцияларини бирлаштирган кучли медиа майдонига айлангани қайд этилди.
Санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқ ва рақслар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.