Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан туман ҳокимлигининг фуқаролар қабулида мурожаатлар ечимини топмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан туман ҳокимлигининг фуқаролар қабулида мурожаатлар ечимини топмоқда
БухороЖамият

Ромитан туман ҳокимлигининг фуқаролар қабулида мурожаатлар ечимини топмоқда

05.02.2023 213
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бугун, 4 февраль куни Ромитан туман ҳокимлигининг навбатдаги фуқаролар қабули туман “Халқ қабулхонаси” биносида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Очилов томонидан ўтказилди.

Фуқаролар қабулида туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Фуқароларимиз томонидан асосан кредит ажратиш, оилавий масалалар, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ёшга доир болалар пули ва ногиронлик нафақаси олишда ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.

Қабулда 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 5 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Айрим ҳолларда қонуний доирада ечимга эга бўлмаган, яъни моддий ёрдам кўрсатиш ёки бир неча турдаги нафақаларнинг, хусусан болалар учун тўланадиган нафақа пулига эга бўлишда қарор ва низомларга мос келмаган мурожаатлар бўйича, масъул шахслар иштирокида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 05.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро
Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби
Бухоро
Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 564
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 120

Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби

20.04.2026 36
Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?