➖Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.
➖Бу йил тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Натижада 5 млн аҳоли бандлиги таъминланади. Бу мақсадларга 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилади.
➖Тадбиркорлар 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади.
➖Рейтинги юқори тадбиркорларга барча солиқ текширувлари бекор бўлади, ҚҚС суммаси 1 кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов 3 кунда қайтариб берилади.
➖Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.
➖Энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради.
➖“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгиланди.