Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Наманганда ниқобли ходимлар фуқаронинг уйига бостириб киришди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Наманганда ниқобли ходимлар фуқаронинг уйига бостириб киришди
Бухоро

Наманганда ниқобли ходимлар фуқаронинг уйига бостириб киришди

11.04.2023 416
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Маълум бўлишича, мазкур уйда яшовчи 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетган. Ходимлар уни ушламоқчи бўлиб, уйига борганида унинг яқинлари бунга фаол қаршилик кўрсатишган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Намангандаги хонадонларнинг бирига ниқобли ИИО ходимлари бостириб кириб, хонадонда бўлган аёлларни калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ходимлар хонадонга шу ерда яшовчи 1989 йилда туғилган Ш.У.ни қўлга олиш учун киришган. Вазирлик берган маълумотда, Ш.У. жорий йилнинг 1 апрель куни соат 23:30 ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғида вояга етмаган қизни такси сифатида уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб борган ва зўрлик ишлатиб, номусига теккан.
“Ш.У.нинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган”, – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этишда гумонланган Ш.У.ни қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Ш.У. жорий йилнинг 27 март куни Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида “ВАЗ-2106” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган икки нафар ёш йигитларни йўлни тўсганликларини баҳона қилиб, дўппослаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчи Ш.У.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, Ш.У. “эпилепсия касаллиги билан боғлиқ шахсиятнинг чуқур бузилиши, бирламчи генерализациялашган талваса хуружлари” ташхиси билан Наманган вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси 3-мажбурий даволаш бўлимида назоратда туради. У муқаддам ЖКнинг бир қатор моддалари билан судланган.

Шерзод Камалов 11.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Бухоро
1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди

06.07.2026 290
Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 63
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 24
Бухоро

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

29.06.2026 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?