МУЛОХАЗА УЧУН…
🗯Болакай пoйафзалини денгизда йўқотиб қўйибди. Шунда денгиз соҳилига бориб “ДЕНГИЗ ЎҒРИ” деб ёзиб кетибди..!
🗯Сал нарироқда эса балиқчи жуда ҳам кўп балиқ овлабди. Шунда денгиз соҳилига “ДЕНГИЗ САҲИЙ” деб ёзиб, кетибди..!
🗯Ёшгина йигит денгизда чўкиб, вафот этибди. Фарзандидан жудо бўлган она соҳилга келиб “ДЕНГИЗ ҚОТИЛ” деб йиғлаб, ёзиб кетибди..
🗯Кекса отахон келиб, денгиздан жуда ҳам кўп дурлар топиб олибди. Шунда денгиз соҳилига “КАРОМАТЛИ ДЕНГИЗ” деб ҳурсанд бўлиб, ёзиб кетибди..!
Сўнгра денгиз тўлқинлари келиб, ҳамма соҳилга ёзилган ёзувларни ўчириб юборибди…
… Шундай экан, бошқаларнинг гап сўзларига парво қилма. Чунки ҳар бир шахс дунёга ўзининг назари билан боқади..
🗯«Дўстликни» давом эттиришинг учун, ҳамма хатоларни ўчириб ташла. Аммо, хатоларни деб «дўстликни» ўчириб юборма..
🗯Биров сенга «ёмон гап» айтдими?
Сен ҳам «ёмонлик билан жавоб» қайтаришни ўйлама. Балки «яхшилик билан жавоб» беришни ўйла!👇🏼