💭 1. Қўнғироқ қилган киши аввало салом бериши одобдандир.
💭 2. Бирон кишига телефон қилсангиз ва у жавоб беролмаса уни тўғри тушунинг. Чунки у шовқин жойда бўлиши ёки унинг телефони овозсиз ҳолатда бўлиб, телефон овозини ешитмаган ёки биров билан гаплаша олмайдиган ҳолатда бўлиши мумкин.
💭 3. Гаплашишга номуносиб вақтларда масалан намозга азон айтгандан кейин, кечанинг ярмида ёки кундузи дам олинадиган вақтларда бировга қўнғироқ қилманг.
💭 4. Бирор киши сизга қўнғироқ қилган вақтда қандай бўлишингиздан қатъий назар унга хушмуомалалик билан жавоб беришга ҳаракат қилинг.
💭 5. Баъзи инсонлар бировлар билан гаплашганда уларнинг гапларини ёзиб олиб бошқаларга тарқатишади. Бу жуда катта хиёнат ҳисоблашади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Мажлисларга айтилган гаплар омонатдир”
(Имом Аҳмад, Абу Довуд ривояти)
💭 6. Бирон киши билан телефон орқали суҳбатлашаётган бўлсангиз, демак у маълум бир вақтини сиз учун ажратган бўлади. Шундай экан сиз унинг вақтини олаётганингизни у ишини қўйиб хаёли сиз билан банд бўлиб турганини ҳис қилинг ва беҳуда гаплар билан унинг вақтини беҳуда ўтказманг.
💭 7. Агар бирор узун мавзу хусусида гаплашмоқчи бўлсангиз аввал ундан рухсат сўранг. Агар рухсат берса гаплашаверинг акс ҳолда гапни қисқа қилинг. Чунки у бемалол гаплашадиган ҳолатда бўлмаслиги мумкин.
Haq suzlar