Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Дунёдаги йирик франшизалардан бири Бухорода меҳмонхонасини очди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Дунёдаги йирик франшизалардан бири Бухорода меҳмонхонасини очди
Бухоро

Дунёдаги йирик франшизалардан бири Бухорода меҳмонхонасини очди

27.12.2022 276
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Реконструкциядан сўнг Wyndham Bukhara меҳмонхонасида қўшимча 212 хона ва 450 ўринли, жумладан, 4 та президент хонаси мавжуд. Шунингдек, меҳмонхонада 200 нафарга яқин йигит-қиз иш билан таъминланди

26 декабрь куни энг йирик меҳмонхона франшизаси Бухорода Wyndham Bukhara меҳмонхонасини очди.

Тадбирда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, Бухоро вилояти ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Wyndham Hotels&Resorts — 80 мамлакатда 9000 дан ортиқ меҳмонхонага эга дунёдаги энг йирик меҳмонхона франчайзинг компанияси.

Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табрикларини ўқиб эшиттирди.

 «Рақамларга эътибор қаратсангиз, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 113 минг 570 ўринга мўлжалланган 4 минг 879 та турар жой муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бухоро вилоятида жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 2311 ўринга мўлжалланган 78 та турар-жой бинолари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда 8187 ўринли 179 та, 2024 ўринли 17 та, 1932 ўринли 213 та ва 85 ўринли 4 та меҳмонхона мавжуд. , бошқа турдаги турар жой объектлари фаолият кўрсатмоқда», дейилади табрикда.

Нусратилл Зикриллаев Wyndham Bukhara меҳмонхонаси Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳларга жаҳон андозалари даражасидаги хизматлар кўрсатиш билан бирга, Бухорода туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

«’Wyndham Bukhara’ меҳмонхонаси ҳам Бухорода туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга жаҳон андозалари асосида хизмат кўрсатишга ҳисса қўшишига ишонамиз», – деди очилиш маросимида Зикрилаев.

Бухоро вилояти ҳокими бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида 480 та катта ва кичик меҳмонхона негизида 12 минг 314 нафар меҳмонни жойлаштириш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлади.

Меҳмонхона бизнесида 1300 доимий иш ўрни яратилди. Wyndham Bukhara меҳмонхонасида 200 нафарга яқин йигит-қиз иш билан таъминланган.

Реконструкциядан сўнг Wyndham Bukhara меҳмонхонасида қўшимча 212 хона ва 450 ўринли, жумладан, 4 та президент хонаси мавжуд. Шунингдек, меҳмонхонада катта конференция заллари, ресторан, бар, бассейн, фитнес зали, турк ва фин ҳамамлари, автотураргоҳ каби қўшимча хизматлар кўрсатилади.

ХЕШТЕГ: #Wyndham Bukhara, #Бухоро
Шерзод Камалов 27.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади
Бухоро
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади

18.07.2025 28
Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 25
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?