Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода яратилган янги иш ўринлари орттириб кўрсатилган — Сенат
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода яратилган янги иш ўринлари орттириб кўрсатилган — Сенат
БухороСиёсат

Бухорода яратилган янги иш ўринлари орттириб кўрсатилган — Сенат

21.07.2022 210
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев май-июнь ойларида Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларни танқид қилди. Сенаторнинг сўзларига кўра, инвестиция дастури доирасида ишга тушган лойиҳалар доирасидаги қарийб 3,6 мингта аҳоли бандлиги солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган.

Жумладан, Бухорода яратилган 869 та иш ўрнидан 665 таси солиқ органи маълумотлари базасида қайд этилмаган.

«Бундан ташқари, хизматлар соҳасида яратилган янги иш ўринлари бир вақтнинг ўзида бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам акс эттирилиши сабабли, ҳисоботларда жами ҳудудда яратилган иш ўрни сони орттириб кўрсатилган. Жумладан, Бухоро вилоятида хизматлар соҳасида ўзини ўзи банд қилиш йўналишида яратилганлиги қайд этилган 22,4 мингта иш ўрнидан 15,5 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 3,0 мингтаси туризм ва маданият соҳасида такрорланган», — дея таъкидлади Эркин Гадоев.

Таъкидланишича, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш режаси Қоровулбозор ва Бухоро туманларида бажарилмаган.

Жорий йилда янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг Когон шаҳрида 30%, Бухоро шаҳрида 23% қисми фаолиятини вақтинча тўхтатган. Фермер хўжаликларида жами яратилган иш ўринларида банд аҳолининг Бухоро вилоятида 64 фоизи солиқ органи маълумотлари базасида қайд этилмаган.

Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун очиқ электрон аукцион савдосига қўйилган Бухорода 801 гектар ер майдони бўйича аҳолининг хабардорлиги ва манфаатдорлиги пастлиги сабабли аризалар келиб тушмаган. Қурилиш соҳасида яратилган янги иш ўринларининг Бухорода 83 фоизи аҳоли бандлиги солиқ органи маълумотлари базасида қайд этилмаган.

ХЕШТЕГ: #бандлик, #Бухоро, #солиқ
Шерзод Камалов 21.07.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 33
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 21
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 57
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 32

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?