Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Бухоро

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

08.08.2026 57
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Бухорода таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда вилоятда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, педагоглар салоҳиятини ошириш, мактабларда таълим сифатини яхшилаш ҳамда ходимларни ишга қабул қилиш жараёнларини янада шаффофлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Бухорода мактабгача таълим қамрови 91,3 фоизни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 95 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотли педагоглар улушини ошириш ва қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган умумтаълим мактабларида мажбурий тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш таклифлари билдирилди.

Педагогларни ишга қабул қилишда электрон тизим
Тақдимотда педагогларни ишга қабул қилишнинг янги электрон тизими натижалари ҳам маълум қилинди.

Тизим дастлаб Бухоро туманида февраль ойидан синов тариқасида ишга туширилган. Июль ойидан эса у вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Бир ой давомида электрон тизим орқали:
▪️ 1 510 та бўш иш ўрни эълон қилинган;

▪️ 4 552 нафар талабгор ариза топширган;

▪️ 3 096 нафар номзод тест синовларида иштирок этган;

▪️ 550 нафар номзод ишга қабул қилинган.
Тизим орқали ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ ва шаффоф электрон платформа асосида ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида пуллик таълим хизматларини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Вазир Эъзоза Каримова тақдим этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, Бухорода таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Шерзод Камалов 08.08.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
Бухоро
Ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш ёки дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўйилмайди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 20
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 9
Бухоро

Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

08.09.2026 74
Бухоро

Ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш ёки дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўйилмайди

07.09.2026 34

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?