Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода она ва ўғилга жиноят иши қўзғатилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода она ва ўғилга жиноят иши қўзғатилди
Бухоро

Бухорода она ва ўғилга жиноят иши қўзғатилди

08.04.2024 1k
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


 
Бухорода фуқароларга 10 фоизга турли миқдорда қарз бериб, муддатида тўланмаган фоизлар ўрнида уларнинг мулкларини мажбуран тортиб олиш билан шуғулланиб келган она ва ўғилга жиноят иши қўзғатилди.

Айтилишича, она ва ўғил қарздор фуқароларни ўз уйи қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳам мажбурлаб келишган.

Департементнинг Бухоро вилоят бошқармаси тергов бўлими суриштирувида бўлган мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон туманида яшовчи О.С. ҳамда унинг ўғли С.Ш.ларга нисбатан тўлиқ ҳужжатлар тўпланган.
Ҳолатга кўра, О.С. ҳамда унинг ўғли С.Ш. ноқонуний равишда фуқароларга ойма-ой тўлаш шарти билан турли миқдорда пул маблағларини қарзга бериб келган. Муддатида тўланмаган фоизларни асосий қарздорликка қўшиб, одамларнинг қарздорлиги ҳақида уларнинг иш, ўқиш ва яшаш жойида обрўсизлантириш билан қўрқитган. Бундан ташқари, олинган қарзга тўғри келмайдиган қўшимча тилхатлар ёздириб олиб, одамларни ўз уйида турли қурилиш-таъмирлаш ишларига мажбурлаб, мулкларини тортиб олиш билан шуғулланиб келган.
Ҳуқуқ-тартибот органларига келиб тушган аризаларга асосан, текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳовли-жойлари кўздан кечирилган. О.С. ҳамда унинг ўғли С.Ш.нинг хонадонидан 10 фоиз ортиғи билан қайтариш эвазига қарз оллган кўпсонли тилхатлар, 9 та фуқаролик паспортлари, шунингдек, бошқа одамларга тегишли бўлган турли тақинчоқлар топилган.
«2023 йилнинг ёз ойида фуқаро О.С.дан ўз эҳтиёжим учун 23 миллион сўм миқдорда қарз олиб, ноябрь ойида олган қарзимнинг 10 миллион сўмини қайтардим. 2024 йилнинг январь ойида эса менинг бошқарувимда, отамнинг номида бўлган «Matiz» русумли автомашинамни ҳовлисига киритиб қўйди. 23 миллион сўмлик қарзини 100 миллион қилиб қайтаришимга мажбуран тилхат ёздириб олди. Белгиланган муддатда 100 миллион сўмни қайтара олмасам, мени автомашинани ўз номлари расмийлаштириб берадиган шароитга солиб қўйишди»,-дейди фуқаро О.Қ.
Худди шунингдек, она ва ўғил Шофиркон тумани, «Мингчинор» оилавий шифокорлик пункти ходими Ж.Ж.ни ҳам қийин вазиятга солиб қўйишган. Ж.Ж. 2022 йилнинг сенябрь ойида ҳар ойда олинадиган қарз суммасининг 10 фоизини бериш шарти билан улардан 1000 АҚШ доллари қарз олган. 2023 йилнинг апрель ойига қадар фоизларни ойма-ой тўлаб келган. Шу давр мобайнида бир ойлик фоиз тўловини амалга ошира олмагани учун Ж.Ж.ни шифокорлик пунктига бориб, шарманда қилиш билан қўрқитишган. Ж.Ж.нинг «Damas» русумли автомашинасини олиб кетиб, ҳовлисига киритиб қўйишган.
«48 миллион сўм беришимни талаб қилишди, йўқса, автомашинамдан «айрилишим»ни билдиришди. Мени мажбуран 48 миллион сўм пулни берадиган шароитга солишди ва шунча миқдордаги пулни уларга беришга мажбур бўлдим. Шундан сўнггина«Damas»имни қайтаришди», — деди Ж.Ж.
Кўпсонли фуқароларга товламачилик ва ўзбошимчалик жиноятини «қўллаб» келишган О.С. ҳамда унинг ўғли С.Ш.ларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22-моддасига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-(Товламачилик) ҳамда 229-моддалари (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 08.04.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 6
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 180

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 15

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 21

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?