Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро шаҳрида истироҳат боғи қурилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро шаҳрида истироҳат боғи қурилади
БухороЖамият

Бухоро шаҳрида истироҳат боғи қурилади

06.03.2023 1k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда Бухоро шаҳри катта қурилиш майдонига айланган. Шаҳарнинг кўплаб ҳудудларида аҳоли турар жойлари, иншоотлар, йўллар, шунингдек, аҳоли дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Ана шундай иншоотлардан бири собиқ Тўқимачи деҳқон бозори ўрнида қурилиши режалаштирилган истироҳат боғидир.
Боғ учун 1,7 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда бутазор ва табиий ўтлоқли майдон, велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси, спорт майдони  барпо этилади. Умуман, ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зарур инфратузилма яратилади. Пухта ўйланган дизайнга эга истироҳат боғи бир тарафдан сайёҳлар учун муҳим жойга, иккинчи томондан шаҳар брендининг бир қисмига айланади.
Айни пайтда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, бугун эрта тонгда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ташкилот ва идоралари мутасаддилари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари мазкур ҳудудда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт ўтқазиш тадбирида иштирок этишди.


Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бугун мамлакатимизда юз бераётган янгиланишлар, улкан бунёдкорлик ишлари одамларнинг кундалик ҳаётида ўз аксини топиб, энг асосийси, юртдошларимизнинг дунёқараши, ҳаётга бўлган муносабати ўзгаришига, эртанги кунга бўлган ишончи ортишига хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Айниқса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳаси ҳозирда кенг қулоч ёзиб, умуммиллий ҳаракатга айланганини, Бухорода ҳам бу борада янги ташаббуслар илгари сурилаётганини таъкидлади.


Жорий баҳорги мавсумда ҳам ушбу лойиҳа доирасидаги ишларни янада изчил давом эттирган ҳолда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини, буталарни экиб, вилоятимизда яшил ҳудудларни янада кўпайтириш мақсад қилинганлиги қайд этилди.
Шундан сўнг халқимизнинг қадимий урф-одатларига биноан, Қуръон тиловат қилиниб, яратгандан яхши ниятларнинг ижобати сўралди ва дарахт экиш ишларига киришилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро
Шерзод Камалов 06.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 41
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 246

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?