Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро У.Э. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўзи ва синглисини танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш масаласини 9,6 минг АҚШ долларига келишиб, шундан 600 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.