Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: БНҚИЗ да кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришга эришилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > БНҚИЗ да кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришга эришилди
Бухоро

БНҚИЗ да кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришга эришилди

18.01.2023 157
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш ва импортни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорликда Азот-кислород станциясига қарашли “32 ВЦ-100/9” маркали компрессорининг фильтрлари импортини қисқартиришга эришилди. 
Биринчи босқичда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган фильтрлар импортини камайтириш мақсадида завод мутахассислари томонидан зарур фильтрларнинг техник тавсифлари батафсил кўрсатилган техник топшириқ тайёрланиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчига тақдим этилди. Тақдим этилган техник маълумотлар асосида маҳаллийлаштирилган фильтрнинг саноат намуналари ишлаб чиқарилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилди.
Иккинчи босқичда фильтрларнинг саноат намуналари Азот-кислород станциясининг компрессорига ўрнатилди ва саноат синовлари ўтказилди. Бир ой давомида ўтказилган саноат синовларининг ижобий таҳлили асосида завод мутахассислари томонидан қўллаш учун тавсия берилди.
Дастур доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехида ВК-2 маркали ҳаво компрессоридаги азот компрессор станциясида “Кармана Голдмайн” МЧЖ мутахассислари билан биргаликда саноат синовлари ўтказиш учун Навоий вилоятининг “Кармана Голдмайн” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, ҳаводаги механик зарраларни ушлаб турувчи, импорт ўрнини босувчи икки турдаги 8 та (ҳар бирига 4 донадан) саноат ҳаво фильтрлари ўрнатилди.
Учинчи босқичда Ўзбекистон Республикасининг электрон кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан 20 дона фильтр етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. Ишлаб чиқарилган фильтрлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилди ва Азот-кислород станциясининг ҳаво компрессорларига ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бутун нефть ва газ саноатининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган маҳсулотлар импорт ўрнини босишга қаратилган муаммоларни ҳал этишга Ўзбекистон Республикасининг ички саноат салоҳиятини жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

Шерзод Камалов 18.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда
Бухоро
Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 79
Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 234
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда

08.12.2025 31
Бухоро

Пойтахтда “Пробка”ларни камайтириш ва ҳаракатни тартибга солиш бўйича махсус қарор имзоланди

06.12.2025 44

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?