Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Автомашина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор ёки йўқлигини текшириш тизими ишга тушди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Автомашина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор ёки йўқлигини текшириш тизими ишга тушди
Бухоро

Автомашина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор ёки йўқлигини текшириш тизими ишга тушди

19.07.2024 472
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Қонунчилигимизга кўра, суд ёки бошқа органлар қарорлари бўйича мажбуриятларни бажармаганда, қарздорликлар бартараф этилмаган тақдирда, қарздорлар жисмоний ёхуд юридик шахсларга тегишли  бўлган автотранспорт воситасига қидирув эълон қилиниши ёхуд автотранспорт
ва кўчмас мулкларга тақиқлар қўйилиши мумкин.

Кўп ҳолларда, фуқароларимиз, юридик шахслар ва бошқа субъектлар ўртасида автотранспорт ҳамда кўчмас мол-мулкларни нотариал равишда расмийлаштиришда юзага келадиган муаммоларнинг бири ҳам, айнан тақиқлар билан боғлиқдир.

Бугунги кунда Бюро органлари томонидан ҳужжатлар ижроси бўйича ва қарздорлик сабабли, 378 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига тақиқ қўлланилиб, 259 мингтасига қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, 621 мингта ҳужжатлар бўйича кўчмас мулкларга тақиқ ўрнатилган.

Демак, фуқароларимиз ўрнатилган тақиқлар масаласига эътиборли бўлишлари лозим!

Ушбу вазиятда, аввало фуқароларимиз  автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид  маълумотларни Бюронинг www.mib.uz  расмий сайтидаги “Интерактив хизматлар” саҳифасидаги  “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш”  рукнлари орқали билиш мумкин.

Бунинг учун Сиз, “Автотранспортни текшириш” рукнига кириб, автотранспорт воситасига тегишли давлат рақами белгиларини киритишингиз ёки бўлмаса “Кўчмас мулкни текшириш”  рукнига кириб кадастр рақамларни киритиш орқали тақиқ ёхуд қидирув мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўласиз.

Агарда, автотранспорт воситаси ёхуд кўчмас мулкда тақиқлар аниқланса, ушбу сайтнинг “Қарздорликни текшириш” рукни орқали бу ҳақида батафсил маълумотни олиш мумкин.

Шунингдек, қарздорлик электрон тўлов тизими орқали бартараф этилганида, мавжуд қидирув ва тақиқлар шу заҳоти бекор қилинади.

Шерзод Камалов 19.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 61
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 28
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 22
Бухоро

Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

08.09.2026 85

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?