Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Азиз бухороликлар!
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Азиз бухороликлар!
Бухоро

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Азиз бухороликлар!

21.03.2025 63
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Барчангизни халқимизнинг анъанавий қутлуғ айёми – Шарқона янги йил билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.
Қалбларимиз баҳор тароватидан шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, байрамона кайфият, хонадонларингизга бахту саодат ва файзу барака тилайман.

Қадрли бухороликлар!

Наврўзи олам фалсафаси халқимизнинг орзу-интилишлари, амалий ишлари билан узвий боғланиб кетганини бугун ҳар қадамда яққол кўриш мумкин. Мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда ҳам янги-янги замонавий корхоналар, шинам уй-жойлар, ижтимоий ва маданий объектлар қад ростламоқда, йўл ва кўприклар қурилмоқда. Юртимиз қиёфаси кундан-кунга обод ва гўзал бўлиб бормоқда.

Бу эса ҳурматли Президентимиз раҳбарликларида олиб борилаётган инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш каби халқчил ислоҳотларнинг Наврўз қадриятларига қанчалик мос эканлигини кўрсатмоқда.

Наврўзи олам бизни бутун борлиқни, авваламбор, ер ва сув, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, соф ҳавони асраб-авайлаб, она табиатга меҳрибон фарзанд бўлиб яшашга даъват etadi.Ana шундай эзгу чорловга жавобан бугунги кунда вилоятимизда ҳам Наврўз ҳашарлари ўтказилмоқда. Жумладан, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида миллионлаб мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда, янги боғу роғлар барпо etilmoqda.Oltinga тенг тупроқларимизда миришкор деҳқон ва фермерларимиз уруғ қадаб, боғбон ва чорвадорларимиз янги меҳнат мавсумини boshlamoqda.Shu ўринда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари бўлмиш заҳматкаш деҳқонларимизни, миришкор фермер ва томорқачиларимизни Наврўз айёми билан қутлаб, бошлаган эзгу ишларига улкан зафарлар, баракали ҳосил тилайман.

Қадрли дўстлар!

Наврўзнинг ўлмас руҳи айниқса маҳаллаларимиз ҳаётида яққол намоён бўлмоқда.

Маҳалла – бу меҳр ва аҳиллик қўрғонидир. Маҳалла – оқкўнгил, бунёдкор халқимиз қалбининг кўзгусидир. Айниқса, ҳурматли юртбошимиз ташаббуслари билан ҳамма соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳалла еттилиги” тизими йўлга қўйилгани жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартиришда муҳим омил бўлмоқда.

Натижада сўнгги уч йилда вилоятимизда камбағаллик даражаси 12 фоиздан 7 фоизга туширилди. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Шу даврда 19 мингга яқин аҳолига қарийб 614 mlrd.soʻm имтиёзли кредит, 5 минг дан зиёд фуқароларга 28 млрд. сўм субсидия, қарийб минг нафар оилага эса деҳқончилик учун 250 гектар ер ажратиб берилди. Табиийки, ушбу ишларда фуқаролик жамиятининг ноёб намунаси бўлган маҳалла тизими вакилларининг фаоллигини алоҳида қайд этиш жоиз.

Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиздаги барча маҳалла фаолларини 22-мартда нишонланадиган Маҳалла тизими ходимлари куни билан қизғин табриклайман.

Азиз ватандошлар!

Бу йилги Наврўз байрами қутлуғ ва фазилатли ой – муқаддас Рамазони шариф кунларида нишонланмоқда. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, барчангизни қўшалоқ айём билан чин қалбимдан қизғин қутлайман. Ушбу муборак ойда адо этадиган хайрли амалларимиз қабул бўлиб, эзгу ва пок ниятларимиз ижобат топишини тилайман.

Барчамизнинг тилак ва истагимиз – Наврўз юртимизга, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга эзгулик, бахту саодат, тўкинлик ва фаровонлик олиб кирсин. Ҳаётимиз қувончли кунлар, тўю томошаларга тўлиқ бўлсин. Ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, ҳар бир шаҳар ва қишлоғимиз, бутун Ўзбекистонимизни файзу барака тарк этмасин! Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Шерзод Камалов 21.03.2025
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 554
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 70
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 55

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?