Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилиниб, давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш тақиқланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилиниб, давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш тақиқланди
Жамият

АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилиниб, давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш тақиқланди

07.12.2022 485
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазият оқибатларини юмшатиш учун суюлтирилган газ экспорти буткул тақиқланади, 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, улар бензинга ўтказилади.

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталафот ўтказиш, энергетика тизимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазият оқибатларини юмшатиш учун қуйидаги қўшимча чоралар кўрилиши билдирилди: 

  • барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилишни тақиқлаш; 
  • табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат этиш; 
  • Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловларни йил якунига қадар узайтириш; 
  • бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импортини ошириш; 
  • биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик; 
  • 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, улар бензинга ўтказилади; 
  • 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатиб турилади; 
  • Биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензинининг кунлик ҳажми оширилади. 

Бундан олдин ҳудудларга қўшимча табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва кўмир етказиб бериш масаласи муҳокама қилинганди. 

ХЕШТЕГ: #акциз, #бензин, #газ
Шерзод Камалов 07.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро
Бухорода президентлар хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилган ноодатий қурилма нима эди?
Бухоро
Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Бухоро
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 234
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 685
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 3k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 329

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?