Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 10 август кунидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган, 1986 йилда туғилган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида рўйхатда турган В.Э. исмли шахснинг Россия Федератсияси Москва вилояти ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, Тошкент шаҳар ИИББга карашли ВСХга жойлаштирилди.