Жондор тумани Ички ишлар боўлими томонидан берилган маълумотга кўра номаълум шахс текин бойлик ортириш мақсадида 2022 йил 27 май куни Жондор тумани Чорзона маҳалласида яшовчи, Й.М. нинг пластик картасидан 1.000.000 сўм, 2022 йил 19 июнь куни Жондор туман Алели маҳалласида яшовчи Б.А. нинг пластик картасидан 800.000 сўм, 2022 йил 21 июнь куни шу туманнинг Далмун маҳалласида яшовчи М.Ф. нинг пластик картасидан 800.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор-техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада ушбу жиноятларни, Андижон вилояти Балиқчи тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Андижон Давлат Тиббиёт институтининг Й.Ҳ. исмли талабаси содир қилганлиги аниқланган.