Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохировнинг табриги!
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохировнинг табриги!
Бухоро

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохировнинг табриги!

21.08.2022 155
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳурматли қоракўллик тадбиркорлар!

Сизларни мамлакатимизда илк бора нишонланаётган 20 август – “Тадбиркорлар куни” муносабати билан чин ыалбимдан муборакбод этаман. Бугун мамлакатимиз иқсодиётини тадбиркорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки аҳолининг бандлиги, даромадининг доимийлиги ва узлуксизлиги, қолаверса, бюджет тушумлари салмоғи айнан тадбиркорликка боғлиқ.  Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида тадбикорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонларидан ҳокимликлар, вазирликлар ва барча даражадаги раҳбарлар олдига ушбу соҳада вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилди. Туманда жорий йилнинг 1 август ҳолатида 2683 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 1450 таси кичик бизнес субъектлари ва 1233 таси якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади.  Уларнинг 1210 таси (45,1%) сўнгги 3 йилда ташкил этилган; Жорий йилнинг 1 август ҳолатида  275 та янги субъектлар ташкил этилди. Туманда тадбикорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммоларини эшитиш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, туманда ҳар ҳафтанинг шанба куни “Тадбиркорлик” куни деб эълон қилинган бўлиб, барча коммуникация ва иқтисодий ташкилотлар сектор раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорларни оммавий қабуллари ўтказилиб келинмоқда.  Бугунги кунга қадар 14 маротаба оммавий қабуллар ўтказилиб, ушбу қабулларда 600 га яқин тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилиниб 458 тасининг муаммолари ижобий ҳал қилинди. Ушбу қабулларда иштирок этган тадбиркорларнинг 402 нафарига 68,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Қоракўл туманида саноатни ривожлантириш мақсадида “Хўжалар” МФЙда 5 гектар ер майдонимда кичик саноат зонаси ташкил қилинди. 2022 йилда ҳудудий инвестиция давстури доирасида қиймати 394 млрд.сўмлик 53 та янги лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 809 та янги иш ўринлари яратилдади. Ўтган давр мобайнида 18 та лойиҳалар амалга оширилиб иқтисодиётимизга 92 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиниб 288 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил бошида Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ҳар бир маҳаллаларда “Ҳоким ёрдамчилари” лавозими жорий этилгани тадбиркорликни ривожлантиришга ташланган энг катта қадам бўлди, аслида. Йил якунига қадар оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 83,4 млрд.сўм пул маблағлари ажратиш режалаштирилган. Шундан ҳоким ёрдамчилари томонидан 2406 нафар фуқароларга  53,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Албатта, соҳага бу даражада катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.Зеро, юртимизда тадбиркор кўпайса халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади, янги-янги иш ўринлари яратилади, жамият ривожланади, юрт тараққий этади.

Азиз тадбиркорлар!

Қоракўл тумани ҳокимлиги тадбиқ этилаётган янгиликларни туманимиз миқёсида ўзлаштиришдаги тиришқоқлигингизни, ҳалол меҳнатингиз ва янги тажрибаларни қўллашга хайрихоҳлигингизни қадрлаган ҳолда Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр!

Байрамингиз билан яна бир бор табриклаб , фаолиятингизга муваффақият, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва соғлик-омонлик тилайман!

Хуршид Тохиров

Қоракўл тумани ҳокими

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Қоракўл
Шерзод Камалов 21.08.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?