Бугунги кунга қадар 650 минг нафардан ортиқ болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич қабул режага нисбатан 92%ни ташкил этади.
Шунингдек электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.
Жорий йил 1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.